ҚЎРҚУВНИНГ НАРИЁҒИДА / 1-китоб

Ушбу хотираларни кўзда ёшсиз ўқиб бўлмайди.

Мана шу сўқир кўзлардан тирқираб отилиб чиқадиган ёшнигина айтмаяпман. Юракдан сизиб чиқадиган, одамнинг ичига оқадиган ёш ҳам бор – буниси оғир, бунга дош бериш қийин.

Албатта, ушбу асарда битилган ҳолатларга ўхшаш воқеаларни бошқа собиқ маҳбуслар ҳикояларидан ҳам ичларимиз ачиб эшитганмиз, аччиқ – аччиқ ёзмахотираларини юракларимиз эзилиб ўқиганмиз. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботларида балки бундан баттар қийноқ – азоблар ҳақидаги маълумотларга кўзимиз тушган. Ўшанда ўзимизни чорасиз, ғариб сезганмиз, чиқар йўл топа олмай ўксинганмиз. Булар орасида Муҳаммад Бекжоннинг аччиқ тақдири ҳамда унинг баёни ўзига хослиги фақат ва фақат кўрган – кечирганлари асосида ёзилгани билан ажралиб туради.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

99.00

Kategoriler:

Detay

Вазни

0.4 кг

Саҳифалар сони

304

Публишерс

Yitik Şifa Yayınları

Тил

Ўзбекча

ИСБН/ISBN

978-605-67008-3-5 (1.c)

Чиқиш йили

2018

Муҳаррир

Содиқ Аҳмад

Yazar Hakkında

Муҳаммад Бекжон

Ҳурматли ўқувчим!

Бу китоб бошимдан кечирган воқеаларга асосланиб ёзилди. Китоб қаҳрамонларидан айримларининг исмларини унутганим сабаб, келтира олмадим. Бу китобда бошдан ўтказганим барча азобларни асл ҳолича, бутун тафсилоти билан майдалаб тасвирлашни ўзимга эп кўрмадим. Ундай қилсам кўпчилик наздида бу китоб уйдирма бир асар бўлиб туюлиши мумкин эди. Қолаверса, энди унута бошлаганим эски яраларни янгилашни истамадим.

Лекин, бир нарсада собит турдим – яхшини “яхши” дейишдан, ваҳшийни “ваҳший”, сотқинни “сотқин” дейишдан қайтмадим. Мен бу китобда яшаган ҳаётимни бўямай-бежамай совуққон бир тасвирни бердим деб умид қиламан. Воқеларга баҳо бермадим, уларни мен кўрган шаклда тасвирладим, холос. Шу маънода китоб бир қадар субъектив кўриниши турган гап. Мен бундан андиша қилмайман. Чунки ҳар бир киши ўзининг шахси қадар субъективдир. Яқинда бир укамиздан мактуб олдим. У мактубида бундай ёзади:

“Ассалому алайкум, акажон! Менинг ёшим балки сизнинг фарзандингиз қаторидадир? Сизларни таниганимнинг сабаби, отам сизларнинг оилангизни, яъни барча Бекжонларни жуда ҳам ҳурмат қилганидир. Шу сабабдан ҳам сизлар ҳақингизда эшитиб, ўрганиб келмоқдаман. Сизлар ўзбекнинг ҳақиқий фидоий ўғлонларисиз. Ўзбекистон мустақиллиги учун анча меҳнатларингиз сингганидан ва айбсиз айбдорга айланганларингиздан хабарим бор… Куни- кеча курсдошлар билан ҳар ойда бўлиб турадиган ўтиришимизни ўтказдик. Шунда мен курсдошларимга, ”янги президентимиз Бекжонлар оиласини оқлаб ватанга қайтарса ҳақиқат қарор топган бўларди”, деб айтиб балога қолдим: “Бу гапни бир айтдинг, иккинчи айтма” дея танбеҳ беришди. Мен улар билан тортишувни тўхтатмадим. Шунда курсдошларим мени ҳам халқ душманига айлантиришларига сал қолди… 02.07.2017.”

Бу мактубда келтирилишича, Каримов режими яратган қўрқув ҳисси ўзбек халқининг зеҳниятига шу даражада чуқур сингдирилганки, диктатор ўлганига сал кам бир йил бўлган эса-да, халқ ҳамон бу қўрқувнинг исканжасидан тўла қутулганича йўқ. Демак, мустабид Каримовнинг ўлими билан халқ фожиаси ниҳоясига етди деб бўлмас экан. Каримовлар эмас, бизнинг шууримиздаги қўрқув ўлмагунича бизни бахтсизлик тарк этмайди. Буни тушунган кунимизни “ҚУТУЛИШ КУНИ” деб аташимиз мумкин бўлади. Шундай кун келишига ишончим комил.

Муҳаммад Бегжон,
собиқ сиёсий маҳбус.

Хоразм, Янгибозор.
2017 йил.