ҲАҚИҚИЙ ТИББИЁТ / Йўқотилган шифо изидан

“Ҳақиқий Тиббиёт” хасталикларнинг асл сабабини, хасталиклар қаршисида чорасиз эмаслигимизни, йўқотганимиз шифонинг изини такрор топа олишимизни ва илоҳий қонунларни бузиш билан шифо топилмаслигини англатиб, оддий ва пурҳикмат бир ҳақиқатга ишорат этади.

Барча соғлиқ муаммоларига ҳақиқий бир тиб нуқтаи назаридан ёндошилган бу китоб воситасида “оз еб” ва “тўғри озиқланиб” соғлигингизни асрай оласиз. Тавсия этилган даволаш усуллари билан хасталиклардан халос бўлишингиз мумкин.

“Аллоҳ таоло шифоси бўлмаган бирор хасталикни яратмаган. Уни билган билди, билмаган эса билмади”. (Бухорий, “Қадар”, 4)

120.00

Kategoriler:

Detay

Вазни

0.6 kg

Саҳифалар сони

425

Публишерс

Yitik Şifa Yayınları

Тил

Ўзбекча

ИСБН/ISBN

978-605-62880-2-9

Чиқиш йили

2012

Муҳаррир

Ҳадича Мисга, Умида Солиҳ

Yazar Hakkında

Ойдин Солиҳ

Китобимиз Туркия туркчасида ёзилганди, аммо унда кўтарилган тиббий муаммоларнинг деярли ҳаммаси, бутун дунёда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам мавжуд.

Албатта, китобда хасталарга тавсия қилинган ўсимликлар Туркиянинг жуғрофияси, табиати ва ўсимлик дунёси ҳисобга олинган ҳолда тавсия қилинди. Китобда кўрсатилган баъзи ўсимлик Ўзбекистонда топилмаслиги мумкинлигини кўзда тутиб, китобимизда бу ўсимлик ва дориларнинг муқобиллари ҳақида ҳам билги бердик. Аммо бу ерда кўрсатилган ўсимликларнинг аксарияти Ўзбекистонда мавжуд. Буни китобимиз охирида берилган “Луғат”га қараб ўрганишингиз мумкин.

Китобнинг иккинчи нашри жиддий бир таҳрирдан кечди ва унга бир нечта муҳим боблар илова килинди. “Кибернетик тиббиёт”, “Бинаурал фаоллашув”, “Психотропик моддалар” шулар жумласидандир. Бу китобда мавжуд тиббий муаммоларнинг ечими фақат Яратганнинг қонунларида эканини баҳолиқудрат англатишга ҳаракат қилдик.

Тақдим этганимиз даволаш услуби аждодларимизнинг асрлар давомида қўлланиб келган муолaжа усулларига таянади. Шифо Аллоҳдандир. Биз фақат тавсияларимизни Китоб, суннат ва тибб илмига уйғун қилишга уриндик.

Ойдин Солиҳ
2012 йил